"Нефтчи"нинг собиқ бош мураббийи Тожикистон клубини бошқариши кутилмоқда

"Нефтчи"нинг собиқ бош мураббийи Виталий Левченко Тожикистоннинг "Истиқлол"  клуби бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар берди.

"Виталий Левченко “Истиқлол” билан келишувга эришди. Ҳеч қандай муаммо бўлмаса, 2 кундан сўнг уни Тожикистон клуби расман эълон қилади", — деб ёзди журналист ўзининг Telegram каналида.

Маʼлумот учун, Левченко бошчилигида фарғоналиклар ўтган мавсум Суперлигада чемпионликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!