Нега “Челси”га пенальти берилмади? Экспертлар Ҳусановнинг ҳаракатига баҳо берди
Англия кубоги финалида “Челси” ҳужумчиси Жоау Педро “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан тўқнашувдан сўнг пенальти талаб қилди. Бироқ ВАР эпизодни текшириб чиққанидан кейин ўйин давом эттирилди.
Вазиятда Жоау Педро жарима майдонига кириб бораётган вақтда Ҳусанов унинг йўлини тўсиб қўйди. Ижтимоий тармоқларда кўплаб мухлислар бу ҳолат пенальтига сабаб бўлиши кераклигини таъкидлади. Аммо бир қатор экспертлар ВАР қарорини қўллаб-қувватлади.
BBC шарҳловчиси Алан Ширер:
“Менимча, Ҳусанов бу вазиятдан қочиб кета олмасди. ВАР бу ерда ҳеч нарса бермайди деб ўйладим. У позициясини сақлаб қолди ва бу ажойиб ҳимоя ҳаракати эди”.
TNT Sports эксперти Элли Маккойст:
“Менимча, бу жуда яхши ҳимоя. У шунчаки тўғри чиқиб келди ва позициясини ушлаб турди”.
Стивен Жеррард эса:
“Бу елка билан қонуний кураш эди. Биринчи бўлимда Ҳусанов ҳам, Марк Гехи ҳам дуэлларда жуда яхши ҳаракат қилди”, — деди.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда айрим мухлислар ВАР қароридан норози бўлиб, ушбу вазиятни “очиқ пенальти” деб баҳолади.
Маълумот учун, финалда "шаҳарлик" кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

Фикрлар