Нега Нидерландия футболчиларининг бозори чаққон?
“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг бошчилишида учта трансфер амалга оширилди.
Манчестерликлар “Фейеноорд”дан Тирелл Маласиа ва “Аякс”дан Лисандро Мартинесни сотиб олди. Эркин агент сифатида келган Кристиан Эриксен ҳам Нидерландияда ўйнаган.
“Юнайтед” ушбу мамлакат чемпионатида ўйнаётган Брайан Бробби ва Антонига ҳам харидор бўлмоқда.
Эрик тен Хаг нега ўз юртидан ўйинчи олаётганига изоҳ берди.
- Мен англиялик футболчиларни ҳам олишни истайман. Лекин бу ерда энг асосий нарса – нарх ва сифат уйғунлиги. Англиялик футболчилар жуда қиммат. Бу фактни рад этиб бўлмайди. Шу ўринда, олинадиган ўйинчининг маҳорати ҳам кўп нарсани ҳал қилади, - деди Эрик тен Хаг.
Фикрлар