Нега «Сити» инқирозда ва ундан чиқиш йўли борми? (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

«Манчестер Сити» сўнгги турларда бир қатор қимматли очколарни йўқотиб қўйди ва «Ливерпуль»га қарши муҳим дерби олдидан орадаги фарқ бироз сезиларли кўриниш ҳосил қилган. Нега Гвардиоланинг жамоаси инқирозга кириб қолди ва бундан чиқиш имкони борми? Қуйидаги таҳлилимиз ана шу ҳақида.

«Манчестер Сити» Фернандиньога у жароҳат олгунига қадар ўта боғланиб қолганди. Усиз эса бир қатор муаммоларга учрамоқда. Пеп Гвардиола эса шогирди сафга қайтгунича таркибни юқори спорт формасида ушлаб туришнинг уддасидан чиқиши керак.

«Шаҳарликлар» бир кечада ёмон клубга айланиб қолгани йўқ аслида. Уларнинг сўнгги омадсизликларининг асосий қисми Фернандиньо, Давид Сильва ва Кевин Де Брюйнеларнинг клубига ёрдам бера олмаётганлиги ҳисобланади.

«Манчестер Сити» учта муҳим ярим ҳимоячисининг бирортаси бўлмаганида ҳам «яшаб қолишга» қодир эканлигини исботлай олган. Аммо Фернандиньо ва қолган иккитасидан яна бири сафдан чиққанда жамоа ҳужумда ва ҳимояда ожизланиб қолмоқда.

Сильванинг сўнгги икки турда жамоасига ёрдам беролмаганида спорт формасида бўлмаган Де Брюйне билан «шаҳарликлар» ҳужуми ҳар доимги сифатини кўрсатишга эришди. Лерой Сане ва Раҳим Стэрлинг рақибларни ўз дриблинглари эвазига доғда қолдириб катта ёрдам қилишди.

Хуллас муҳим футболчиларсиз «Сити» ҳужумга ўтишда жуда қийналиб қолди. «Кристал Пэлас»га қарши 30 марта, «Лестер»га қарши ўйинда эса 26 марта шундай ҳаракат содир этилди. Биринчи рақибга қарши шундан олтитаси муваффақиятли тугаган бўлса, иккинчисида бу атиги биттани ташкил этди.

«Шаҳарликлар»нинг рақиблари уларга қарши қандай ҳимояланиш кераклигини ўрганиб олганлари етмагандек, Гвардиола жамоасини қарши ҳужумларда тутишнинг ҳам ҳадисини олишди. Ҳар қандай рақибни тўхтата оладиган Фернандиньонинг йўқлиги жса уларнинг ишини анча осонлаштириб берди ва клуб ҳимоя чизиғи мунтазам равишда хато қилмоқда.

Хатто «Челси»га қарши мағлубиятдан олдин бразилиялик футболчидан ўтган мавсумдагидан кўра қаттиқроқ меҳнат қилиши кераклигини эшитишганди.

Ҳозиргача бўлган даврда клуб рақиблари кўпроқ ҳаракатланиш ва узатмаларни ошириш имкониятига эга бўлиб келишган. Хавфли зонада Гвардиола рақиблари анча эркин ҳаракатланишмоқда.

Камига Гвардиола шогирдлари бу мавсумда босим уюштиришнинг ҳам уддасидан чиқа олмаяпти. Ёки рақиблар бунинг ҳам чорасини топишган. Де Брюйненинг спорт формасини йўқотиб қўйиши бу мавсумда Премьер Лига клубларининг ишини анча осонлаштириб юборди.

Ҳар қандай сабаб бўлишидан қатъий назар улар Фернандиньо билан турнир пешқадами бўлиб турганди. Усиз эса Жон Стоунз ва Илкай Гюндоган Фернандиньо бажарган «қора ишлар»ни уддасидан чиқа олмаяпти ва улар ортидаги Отаменди, Уолкер ва Дельфлар ҳимояда яхши ўйнай олишмаяпти.

Фернандиньо «Саутгемптон»га қарши ўйинда қайтиши мумкин. Сильва ва Де Брюйнелар сафда бўлгани учун «Сити» кучли ҳужумкор жамоага айланади. Бироқ Фернандиньо қайтганида «кўклар» яна барча чизқиларда энг зўрига айланади.

Аммо «Манчестер Сити» чемпионлик пойгасида қолишни истаса тезроқ натижаларга эришиши шарт. Улар бир кечада ёмон жамоага айланиб қолмади. Сўнгги мағлубиятларнинг асосий сабаби клуб тўлиқ асосий таркибда ҳаракат қилмагани бўлди. Асосий таркиб қайта тикланмагунича улар майдонда энг зўри эмаслигини инглиз клублари амалда исботлаб беришмоқда.

Гвардиола эса қишки трансфер бозорида қатнашмоқчи эмас. Каталониялик мураббий шу ойда юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай миш-мишларни рад қилмоқда. Аммо баъзи нашрларнинг хабар қилишича, Гвардиола ёрдамчиларига «Лестер»нинг чап қанот ҳимоячиси Бен Чилуоллни олиб келиш вазифасини юклатган.

Аммо бу содир бўлмаслиги ҳақиқатган яқин. Боиси мураббийга ҳимоячидан кўра Фернандиньога ўринбосар кераклигини жуда яхши тушуниб турибди. Клуб афзал кўрган трансфер эгалари эса айни вақтда сотувга қўйилмайди.

Бунинг ўрнига, Гвардиола яқинлашаётган икки турда қийин рақибларга жамоани қандай таркибда тушириш кераклиги устида иш олиб боргани маъқул.

Сафда бўлган футболчилар шунчаки сўнгги икки учрашувда ўз савияларидан паст бўлган ўйинни кўрсатишди. Гвардиола яқин вақт ичида уларга ўзига бўлган ишончни қайтариб инқироздан олиб чиқиши зарур.

Буни испаниялик мураббий яхши тушуниб етган кўринади, Рождество байрами арафасида қўшимча машғулотлар олиб боришга шогирдларини мажбурлаган. Буни мунтазам қилишлари шартга ўхшайди. Боиси мавсумнинг қийин палласи кириб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
02/01/2019 17:06
Сити инкирозда эмас, шунчаки ливерпуль жуда яхши формада