Нельсон Семеду:
Ads

“Барселона” клубининг янги аъзоси Нельсон Семеду ўзининг “Бенфика”дан Каталония супер клубига кўчиб ўтганлиги ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Барселона”га менга шундай имконият бергани ва ишонч билдиргани учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мен бу жамоа либосини кийишдан жуда ҳам фаҳрланаман. Бу клуб учун қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёрман. Мен бу жамоани яхши кўраман, бу буюк клуб. Бундан ташқари менга Барселона шаҳри ҳам жуда ёқади.

Барча футболчилар “Барселона”да тўп суришни орзу қилади. Шу қатори мен ҳам”, - дейди Семеду клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Семеду “Бенфика” сафида 65 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритиб, 12 та голга ассистентлик қилган. Португалия термасида эса 6 та баҳсда майдонга тушган ва Конфедерациялар Кубоги-2017 бронза медали соҳиби саналади.