Немис гранди ўз футболчисини таркибда сақлаб қолмоқчи

"Бавария" ўзининг иқтидорли форварди Жамал Мусиалага янги шартнома таклиф қилди. Бу битим ҳам клуб учун, ҳам футболчи учун ҳар тарафлама фойдали бўлиши кутилмоқда.

Таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романога кўра, томонлар бу масала бўйича дастлабки музокараларни бошлади. Бироқ бу масала тезда ҳал бўлиши қийинроқ масала эканлиги айтилмоқда.

Немислар ярим ҳимоячини клубда қолиши учун унга ҳозиргисидан кўра анча кўпроқ маош ва турли бонуслар кўринишидаги катта миқдордаги пул таклиф қилишга тайёр. Клубнинг мақсади эса,  2025 йилнинг ёзига қадар, яъни футболчининг шартномаси тугашига бир йил қолганида вазиятни тезликда ижобий ҳал қилиш.
Қайд этилишича, 21 ёшли футболчига топ-клублар, жумладан, "Реал" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. Агар у "Бавария" билан янги шартнома борасида келиша олмаса, юқоридаги икки жамоа бу борада музокараларга киришишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!