Немис клублари 22 йил ичида илк бор бу ишни уддалади

Европа лигаси ярим финалидан ўрин олган иккинчи баҳс "Байер" ва "Рома" ўртасида бўлиб ўтди ва томонлар дурангга имзо чекди.

Паредес икки марта пенальтидан гол уриб, фарқни иккитага оширган бўлса, 83-дақиқада Манчини ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 90+7'дақиқада эса Станишич ҳисобни тенглаштирди. "Байер" икки учрашув натижасига кўра, 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. 

Шу тариқа, немис клублари бир мавсумда ҳам Чемпионлар лигаси, ҳам Европа лигаси финалида ўйнайди. Бунақаси охирги марта 2001/02 йилги мавсумда содир бўлган эди, ўшанда "Байер" Чемпионлар лигаси финалига, "Боруссия Дортмунд" эса УЕФА кубоги финалига чиққанди.

"Байер" финалда "Аталанта" билан, "Боруссия Д" эса Мадриднинг "Реал"и билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!