
Немис мутахассиси Голландия термасини бошқариши мумкин
Германиялик мутахассис Рожер Шмидт Голландия терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Fox Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашларида қониқарсиз иштирок этган Данни Блинд лолалар мамлакати термасидан истеъфога чиқарилган эди.
Рожер Шмидтнинг эса сўнгги иш жойи Леверкузеннинг "Байер" жамоаси бўлган ва у ўтган мавсум якунида "доришунослар" клубидан истеъфога чиқарилган эди.
Фикрлар