Непомняший: "Бу жамоага шараф ва таъзим айтиш керак"
Камерун терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Валерий Непомняший журналистлар билан суҳбатида Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионати — 2026 ярим финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.
Непомнящийнинг таъкидлашича, бугунги Аргентина унга 1990 йилги жамоани эслатади. У ўша пайтдаги аргентиналиклар жуда қийналган ҳолда финалгача етиб боргани, ҳал қилувчи баҳсда эса немисларга пенальти сериясида мағлуб бўлганини эсга олди.
«Ҳозирги Аргентина терма жамоаси ҳам рақибни, ҳам ўзидаги қийинчиликларни енгиб бормоқда. Бундай жамоага фақат ҳурмат ва таҳсин айтса бўлади. Улар менга жуда ёқади», — деди Непомнящий.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда қўшимча дақиқаларда Швейцарияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда Лионель Скалони шогирдлари Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар