Неста "Милан" ёки "Лацио"ни бошқармоқчи

Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Алессандро Неста келажакда А Серия жамоаларида ишлаши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. 

“Менга Италиядан бир неча таклифлар бўлмоқда. Ўзим тўп сурган жамоаларни бошқаришим мумкинми? Келажакда “Милан” ёки “Лацио”да ишлашим мумкин, буни инкор этмайман”, - дейди Неста Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли собиқ футболчи айни дамда МЛСда “Майами” клубини бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!