Netflix 50 миллион доллар жаримага тортилди
Жейк Пол ва Майк Тайсон ўртасидаги бокс учрашуви томошабинларнинг катта қизиқишига сабаб бўлганди. Netflix маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб 108 миллион киши ушбу оқшомни томоша қилган ва бу платформа тарихидаги энг кўп кўрилган спорт тадбирига айланди.
Бироқ Netflix Пол ва Тайсон бокс учрашуви трансляцияси пайтида юзага келган муаммолардан кейин оммавий норозиликка дуч келмоқда. Флорида фуқароларидан бири душанба куни стриминг гигантини шартнома ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунларини бузганликда айблаб, штат судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Унда айтилишича, Netflix катта аудитория учун ёмон тайёргарлик кўрган ва ваъда қилинган хизматни тақдим эта олмаган.
Муаммолар юзага келганидан кейин ҳам Netflix зарар кўрган томошабинларга тўловларни қайтариш ёки чегирмаларни таклиф қилмади. Компания, шунингдек, суд жараёнига изоҳ беришдан бош тортди. Платформа бош директори Грег Петерс ҳам бу муаммоларнинг аниқ сабабини айтмади.
Биздаги маълумотларга кўра, Netflix 50 имллион жаримага тортилди.
Фикрлар