Невилл: "Кэррик мавсум охирида жамоани топ-мураббийга топшириши керак"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Майкл Кэррик мавсум якунида жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этиши лозим, деб ҳисоблайди.
"Сўнгги 12 йил давомида "Манчестер Юнайтед" кўп бор ҳис-туйғуларга берилиб қарорлар қабул қилди. Ростини айтсам, охирги икки ҳафтада кўрган ўйинимдан жуда хурсандман. Жамоа қандай ўйнаётганига қараб, худди яна клубимни ҳақиқий услубда ўйнаётгандек ҳис қилаяпман.
Улар аниқ, жадал ҳаракат қилди. Менимча, Кэррик мавсум охиригача ўз лавозимида қолиб, кейин эстафетани Тухель ёки Анчелотти каби жаҳон даражасидаги мураббийлардан бирига топшириши тўғри қарор бўлади", — деди Невилл.
Эслатиб ўтамиз, мавсум охиригача тайинланган Кэррик МЮ бошқарувида Англия Премьер лигасидаги икки ўйиннинг иккаласида ҳам ғалаба қозонди. Манчестерликлар аввало "Манчестер Сити"ни 2:0, кейин эса "Арсенал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.



Фикрлар