"Челси" ҳимоячисига машҳур клубдан иш чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» клуби марказий ҳимоячиси Тосин Адарабиойо фаолиятини «Бенфика»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда португал нашри Correio da Manhã хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 28 ёшли футболчига «Бенфика» бош мураббийи Марку Силва шахсан қизиқиш билдирган. Адарабиойо аввалроқ ҳам португал мутахассиси қўл остида ўйнаган — улар Лондондаги «Фулхэм» жамоасида бирга ишлаган.

Ўтган мавсумда Адарабиойо барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ҳимоячининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали экспертлари футболчининг бозор қийматини 16 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!