"Реал"дан иккита ўйинчи келди, энди "Барса"дан оламиз

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг «Фулхэм» клуби Испания Ла Лигасидан яна бир футболчи билан таркибини кучайтириши мумкин. Sport.es нашри хабар беришича, «Фулхэм» раҳбарияти  «Барселона» таркибида тўп сураётган ҳимоячи Эктор Форт трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Манбага кўра, лондонликларнинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоани тубдан янгилашни давом эттирмоқда ва айни пайтда Испаниядан чиққан ёш истеъдодларга катта ишонч кўрсатмоқда.

Бундан аввал «Фулхэм» Мадриднинг «Реал» клубидан ҳужумчи Гонсало Гарсия ва ярим ҳимоячи Сесар Паласиосни сотиб олгани расман эълон қилинган эди. 

Энди эса, манба маълумотича, «Реал»нинг собиқ мураббийи Арбелоа навбатни «Барселона»нинг ёшлар тизимига қаратди. У ўнг қанот ҳимоячисини изламоқда ва шу мақсадда клуб раҳбариятидан Фортни Англия Премьер-лигасига олиб келиш учун молиявий имкониятларни ўрганиб чиқишни сўрагани айтилмоқда.

Шу билан бирга, «Барселона» академиядан етишиб чиққан, аммо асосий таркибда ўрин топа олмаётган ва ёшлар жамоасида ҳам ривожланишни давом эттириш имконияти чекланган футболчилардан максимал даромад олишга қаратилган фаол трансфер сиёсати юритмоқда. Шу нуқтаи назардан, Эктор Форт тахминан 10 миллион евро атрофидаги сумма эвазига сотилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!