Неймар, Винисиус, Рафинья - Бразилияда йил футболчиси аниқланмоқда (барча номзодлар)

Бразилияда йилнинг энг яхши футболчисига тақдим этиладиган "Олтин самба" соврини учун номзодлар эълон қилинди.

Ундан қуйидаги футболчилар ўрин олган: Алиссон, Фабиньо (ҳар иккиси "Ливерпуль"), Антони, Каземиро (ҳар иккиси "Манчестер Юнайтед"), Бремер, Данило (ҳар иккиси "Ювентус"), Бруно Гимараэс ("Ньюкасл"), Эдер Милитао, Родриго, Винисиус Жуниор (барчаси – "Реал"), Эдерсон ("Манчестер Сити"), Габриэль Жезус, Габриэль Мартинелли (ҳар иккиси "Арсенал"), Лукас Пакета ("Вест Хэм"), Маркиньос, Неймар (ҳар иккиси ПСЖ), Филиппе Коутиньо ("Астон Вилла"), Рафинья ("Барселона"), Ришарлисон ("Тоттенхэм", Тьяго Сильва ("Челси").

2021 йилда "Пари Сен-Жермен" юлдузи Неймар ушбу соврин эгасига айланганди. Ғолиб 3-дан 31 январгача бўлиб ўтадиган овоз бериш жараёни орқали аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!