Неймар: 100-голимни урганимдан ҳурсандман, бироқ кўпроқ ғалаба муҳим эди

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания чемпионатининг 29-турида “Гранада” меҳмони бўлган “Барселона” рақибини 1:4 ҳисобида ишончли мағлуб этди.

Учрашувда каталонияликларнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ўзининг “Барселона”даги 100-голини киритди. Ўйиндан сўнг у бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Барселона” учун 100-голимни киритганимдан жуда ҳам ҳурсандман. Аммо, мени ғалаба қозонганимиз кўпроқ қувонтиради.

Энг чиройли голим? Ҳар бир гол ўз ўрнида муҳим. Шунинг учун мен бирортасини ажратиб кўрсата олмайман ”, - дейди Неймар клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!