Неймар 2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасидан четлатилиши мумкин
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) 12 июнгача "Сантос" ҳужумчиси Неймарнинг тўлиқ тикланишини кутмоқда, деб хабар бермоқда ЭСПН. Аввалроқ футболчи болдир мушаги жароҳатидан сўнг реабилитация муолажаларини ўтаётгани маълум бўлганди.
Манба маълумотига кўра, Бразилия терма жамоасининг гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Марокашга қарши ўйини арафасида (14 июнь) Неймар формада бўлса, жамоада қолади. Акс ҳолда, 34 ёшли ҳужумчининг терма жамоадан четлатилиш хавфи ортади.
Ҳозирча CBF Неймарни сафдан чиқаришни истамайди. Футболчи жаҳон чемпионати бошланишига қадар тикланиш мақсадида даволаниш протоколига амал қилади.

Фикрлар