Неймар: Аргентинага мухлислик қиламан, чунки...
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар бугун Америка кубогининг ярим финалидан ўрин олган Перуга (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирар экан, финалга Аргентина терма жамоаси чиқишини исташини айтди.
“Мен Аргентинани финалга чиқишини истайман. Мен уларга мухлислик қиламан, чунки у ерда менинг кўплаб дўстларим бор. Финалда эса Бразилия ғолиб чиқади”, - деди Неймар.
Месси етакчилигидаги Аргентина ярим финалда Колумбияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади.
Бразилия яшил майдонларида ўтаётган Америка кубогининг финал ўйини 11 июль куни Тошкент вақти билан соат 05:00 да бошланади.
Фикрлар