Неймар атайин Киммихнинг жиғига тегмоқчи бўлдими? Футболчининг ўзи жавоб берди

Хабарингиз бор, кеча УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги ПСЖ - "Бавария" баҳси бўлиб ўтди ва икки ўйин натижасига кўра, парижликлар ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйинни якунлаб берувчи ҳуштак чалинган пайтда Неймар Киммихнинг рўпарасида бақирган ҳолда ғалабани нишонлади. 

Беллашувдан кейин журналистлар бразилиялик футболчидан бу атайин Жошуа Киммихнинг жиғига тегиш учун қилиндими, дея сўради. 

"Мен провокация қилмоқчи эмас эдим. Ғалабага эришгандик ва мен уни нишонламоқчи эдим. Лео (Паредес) ҳам ўша ерда эди. Киммихнинг рўпарамдан чиқиб қолгани шунчаки тасодиф", - деди 29 ёшли ҳужумчи. 

Париж клубининг ярим финалдаги рақиби бугун бўлиб ўтадиган "Боруссия" Дортмунд - "Манчестер Сити" баҳсида аниқланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!