Неймар "Барселона"дан кетса, унинг ўрнини Дибала эгаллаши мумкин, чунки...

Каталониянинг “Барселона” клуби Неймар жамоадан кетган чоғда бунга муносиб ҳозирлик кўриб қўймоқда.

Football-italia нашри тарқатган маълумотларга кўра “кўк-анор ранглилар” бразилиялик футболчининг трансферидан келадиган 222 млн евронинг 150 миллионини “Ювентус”нинг аргентиналик форварди Пауло Дибалани сотиб олишга сарфламоқчи.

Хабарларга қараганда Дибала номзодини “Барселона” раҳбариятига унинг ҳамюрти Лионель Мессининг шахсан ўзи таклиф қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!