Неймар "Барселона"нинг барча шартларига рози

“Барселона” клуби ПСЖ ҳужумчиси Неймарни яна “Камп Ноу”га қайтаришни режалаштираётганидан хабарингиз бор.

Diario Sport тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 27 ёшли бразилиялик футболчига ортга қайтиши учун айрим шартларни қўйган. Жумладан, Неймар агар “Барса”га қайтишни хоҳласа биринчи навбатда маошининг камайишига рози бўлиши, 2016 йилда шартномани узайтирганлик учун бонус тўламаганлик ҳақидаги даъво аризасини қайтиб олиши ва энг ПСЖдан “Барселона”га ўтишни хоҳлаётганини омма олдида эълон қилиши керак.

Футболчига яқин манбааларнинг хабар беришича Неймар каталонияликларнинг барча шартларини бажаришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖга 2017 йил айнан “Барселона”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!