Неймар беш дақиқада "Сантос"ни қутқарди
Неймар яна порлай бошлади
«Сантос» ҳужумчиси Неймар узоқ танаффусдан сўнг яна гол уришни бошлади. 34 ёшли футболчи Бразилия чемпионати – Серия А доирасидаги «Фламенго»га қарши учрашувда иккинчи бўлим аввалида захирадан майдонга тушди. Ўша пайтда таблода мезбонлар фойдасига 2:0 ҳисоб ёзиб турган эди.
79-дақиқада «Сантос» таркибидаги Жоржиньо майдондан четлатилиб, жамоа бир футболчи кам бўлиб қолди. Шунга қарамай, «Сантос» таслим бўлмади. 82-дақиқада Неймар пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди – 1:2. Орадан беш дақиқа ўтиб, у яна 11 метрли зарбани муваффақиятли йўлга қўйди ва ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, «Сантос»нинг мағлубиятсиз серияси чемпионатда саккиз ўйинга етди ва жамоа турнир жадвалида саккизинчи поғонада ўрнини мустаҳкамлади.
«Фламенго» эса ушбу ғалабани қўлдан чиқарганига қарамай, мусобақа пешқадами сифатида қолмоқда.
Неймар учун бу голлар 25 июлдан буён расмий учрашувларда урилган илк тўплар бўлди.

Изоҳлар (0)