Неймар билан дам олиш қимматга тушди
Таътилни Ибицада ўтказиб, бир ҳордиқ чиқарган ПСЖ юлдузларидан коронавирус чиқмоқда.
Дастлаб, ҳужумчи Неймар, ярим ҳимоячилар Анхель ди Мария ва Леандро Паредесда касаллик аниқланган эди. Энди улар қаторига клубнинг яна уч вакили қўшилди. Улардан бири машҳур ҳужумчи Мауро Икарди эканини айтилмоқда.
Маълумотларга қараганда, айни пайтда клубда коронавирус юқтирганлар сони олти нафарга етди. Шу боис ПСЖнинг янги мавсумда 10 сентябрь куни “Ланс”га қарши ўтказиладиган учрашуви қолдирилиши мумкин.
Фикрлар