Неймар бу йил бошқа футбол ўйнамайди
Бразилиянинг “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар чап тиззасидан жароҳат олди ва бу йил давомида бошқа майдонга тушмайдиган бўлди. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Неймар Бразилия А Сериясининг 35-туридан ўрин олган “Интернасионал”га қарши ўйин олдидан чап тиззасида оғриқ сезган ва шу сабабли ушбу ўйинни ўтказиб юборган.
Дастлаб ҳужумчи кейинги ўйингача сафга қайтиши кутилган эди, аммо жароҳат аввал тахмин қилинганидан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди.
Натижада, Неймар жамоасига элит дивизионда қолиш учун курашдаги ҳал қилувчи учрашувларда ёрдам бера олмайди.
Жорий мавсумда ҳужумчи “Сантос” сафида барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказиб, ҳисобига еттита гол ва битта голли узатма ёзиб қўйди.
Неймарнинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йил охиригача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати € 11 миллионни ташкил этади.



Фикрлар