Неймар дарров иккита харидор чиқди

ПСЖ бразилиялик юлдуз Неймар билан хайрлашмоқчи экани ҳақидаги хабарга реакциялар бошланди.

Париж клуби 31 ёшли форвардни ёзда кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга қарор қилганидан кейин Англия Премьер-лигаси вакиллари ҳаракат тушиб қоли.

The Sun нашрининг хабарига кўра, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” Неймарга ҳамкорлик қилишга тайёр.

Манбанинг таъкидлашича, Париж клуби мухлисларининг норозилиги, матбуотнинг танқиди, раҳбариятининг босимидан чарчаган Неймар Англия клубларига ўтишга қарши эмас.

Жорий мавсумда 28 та учрашувда 16 та гол ва 17 та ассист қайд этган ҳужумчининг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача имзоланган. Унинг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!