Неймар ЕЧЛда рекорд ўрнатишга яқин турибди

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар “Бавария”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур ўйинида гол урса, янги рекорд соҳидига айланади. Бразилиялик футбочли ўтган 5 турнинг барчасида рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда. Айни дамда унинг ҳисобида 6 гол мавжуд.

Агар Неймар гуруҳ босқичининг якунида гол уришнинг уддасидан чиқса, ЕЧЛ тарихида гуруҳ босқичи барча учрашувида гол урган илк футболчига айланади. ПСЖ беш турдан сўнг 15 очко жамғарган бўлса, “Бавария” 12 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

ПСЖ ва “Бавария” учрашуви 5 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!