Неймар эртага Дохада тиббий кўрикдан ўтади
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Неймар эртага Қатар пойтахтига ташриф буюради ва ПСЖ билан расман шартнома имзолашдан аввал тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра бразилиялик футболчи ўша ерда парижликлар президенти Носир Ал-Хеллаифи билан учрашади.

Таъкидлаш керакки, ПСЖ Неймарнинг трансфери учун “кўк-анор рарнглилар”га унинг шартномасида белгиланган 222 млн евро компенсация пулини тўлайди.