Неймар фаолиятидаги 350-голини киритди

CHERY AUTO

ПСЖ форварди Неймар кеча Франция чемпионатининг навбатдаги турида “Лилл”га (3:0) қарши учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Tecno

Эътиборлиси, шу тариқа бразилиялик футболчи ўзининг профессионал фаолиятида киритган голлари сонини 350тага етказиб олди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Неймар бундан аввал “Сантос” ҳамда “Барселона” жамоаларида тўп сурган.

У жорий мавсум Лига-1да жами 18та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию