Неймар фақат ва фақат "Барселона"га ўтмоқчи

ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоа спорт директри Леонардо билан суҳбат ўткади ва унга фақатгина "Барселона"га ўтиш истаги борлигини билдирди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи ҳамон “кўк-анор ранглилар” унинг трансфери масаласида парижликлар билан келишувга эришишларига умид қилмоқда. Бунинг учун у хатто ПСЖ раҳбариятига босим ўтказишга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Неймарга шунингдек “Реал” ва “Ювентус” клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!