
Неймар ҳафтасига 950 минг фунт олади. “Челси” уни кутмоқда
Айни пайтда жароҳатини даволатаётган Неймар Ёзда “Челси”га кўчиб ўтиши мумкин. “Аристократлар” хўжайини Тодд Бёли 31 ёшли базилиялик юлдузни ўз жамоасига олиб келмоқчи.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, ПСЖ президенти Нассерт Ал-Хелаифий Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқин учун жамоа фалсафасини ўзгартирмоқчи. Ана шу мақсадда, таркибда жиддий ўзгаришлар қилинади. Парижликлар бир неча футболчиси билан хайрлашишга тайёр.
Манбаларнинг таъкидлашича, Тодд Бёли ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Хелаифий билан дўстона муносабатга эга. Америкалик миллиардер қатарлик ҳамкасби билан Неймар трансфери бўйича суҳбат ўтказган.
Неймар жорий мавсум 13 та гол ва 11 та ассист муаллифи бўлди. Париж клуби бу ҳужумчига ҳар ҳафта 950 минг фунтдан маош тўлайди. “Челси” ҳам трансфер амалга ошадиган бўлса, Неймарнинг талабларини қондиришга тайёр.
Фикрлар