Неймар Испанияда қамалмаслик учун қишда "Манчестер Юнайтед"га ўтади

Бразилиялик футболчи Неймар Испаниядаги қонунчилик туфайли "Барселона"дан кетиб қолиши мумкин. "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Барселона"да трансфер бўйича муаммоалар гирдобига илиниб қолган Неймарни қишки трансферлар вақтида ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
 
Агар Англия клуби раҳбарлари Неймарни қўлга киритишни истаса 180 миллион фунтдан воз кечишига тўғри келади. Чунки бразилиялик суперҳужумчи яқинда жамоаси билан шартномани янгилади ва унинг трансфер нархи кескин ошди. Бироқ, "Манчестер Юнайтед" ёзда "Ювентус"дан Поль Погбани 110 миллион еврога харид қилиб, агар истаса ҳар қандай футболчини қўлга киритиши мумкинлигини исботлаб қўйди.
 
Айни пайтда Испанияда Неймарни футболдан четлатишга ва беш йилга қаматишга ҳаракат қилишмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!