Неймар келса, ҳаммаси расво бўлади
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Париж клубини тарк этиб, фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “Барселона” мураббийлар штаби бразилиялик ҳужумчини жамоага қайтариш ғоясини қўллаб-қувватламаяпти.
Бош мураббий Хави Эрнандес футболчилик даврида Неймар билан бирга ўйнаган ва шу боис бразилиялик ўйинчининг маҳоратига ҳеч қандай шубҳа билдирмайди. Бироқ, испаниялик мураббий Неймарнинг келиши ички муҳитни издан чиқаришидан хавотирда. Бунга Неймарнинг турли зиддиятлар, жанжаллар ва тўполонларни келтириб чиқаришга мойиллиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Неймар 2013-2017 йиллар давомида “Барселона” футболчиси бўлган. Бу муддат ичида каталонияликлар сафида 186 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 105 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 76 та голли пас узатган.
Фикрлар