Неймар: Майдонга тушишни интизорлик билан кутяпман
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар мухлисларнинг уни қабул қилиши ва Франция чемпионати 1-турида “Амьен”га қаршуи баҳс ҳақида сўз юритди.

“Мен бу ерда жуда бахтлиман. Бугунги кун ғаройиб бўлди ва мен ортиқ майдонга тушмасликка сабрим чидамаяпти. Ўйин яхши бўлди. Биламан, биз қисқа фурсат ичида ўз ўйинимизни кучайтириб боришимиз лозим.

Менинг бугунги тақдимот маросимим жуда яхши ўтди ва бугунги кун менинг ҳаётимда ўчмас из қолдирди”, – деб айтиб ўтди 25 ёшли футболчи.