Неймар: “Мен Робиньо ва унинг оиласидам узр сўрадим"
"Сантос" ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси машғулотида кичик Робиньо билан юз берган можаро ҳақида гапирди. Воқеа 3 май, якшанба куни содир бўлган, ўшанда 34 ёшли ҳужумчи 18 ёшли вингер уни алдаб ўтганидан норози бўлган ва бу ҳолатни Неймар ҳурматсизлик сифатида қабул қилган. Можаро кичик муштлашувга айланиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Неймар аввал рақибини чалғитган, кейин эса уни урган бўлиши ҳам мумкин.
“Бу футбол ҳаётининг бир қисми. Дастлаб вазият жамоа ичида қолиши керак эди - ҳаммаси машғулотдаги тушунмовчиликдан бошланди, мен ҳаддан ташқари кескин муносабат билдирдим. Воқеадан сўнг дарҳол узр сўрадим: биз кийиниш хонасида гаплашиб, ярашиб олдик. Мен уни жуда ҳурмат қиламан ва унга нисбатан самимий меҳрим бор.
Футболда шундай бўлади: дўстингиз ёки жамоадошингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Илгари ҳам ҳамкорларим билан келишмовчиликларим бўлган - бу нормал ҳолат. Буларнинг ҳаммасини жамоа ичида ҳал қилиш керак эди. Аммо маълумот футбол ҳақиқатидан йироқ одамларга етиб борди, улар вазиятни бўрттириб юбордилар.
Оммавий кечирим сўраш керак бўлса, мана. Мен аллақачон ундан ва унинг оиласидан узр сўрадим. Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин бўлса-да, ошириб юбордим. Иккаламиз ҳам хатоларга йўл қўйдик, шунчаки меники жиддийроқ бўлиб чиқди", - дея Неймарнинг сўзларини келтиради ESPN.

Фикрлар