Неймар: Месси футбол тарихидаги энг яхши футболчи

ПСЖ форварди Неймар ФИФА расмий сайтига интервью чоғида "Барселона" сардори Лионель Месси ва жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

"Месси билан бирга ўйнаб катта тажрибага эга бўлганман. У менинг яқин дўстим. Лео футбол тарихида мен кўрган футболчилар орасида энг яхшиси!

Килиан ҳақиқий феномен. Унда тарихдаги энг яхши футболчилардан бири бўлиш имконияти бор. У билан бир жамоада тўп суриш мен учун катта шараф. Биз майдонда ва унинг ташқарида бир биримизни жуда яхши тушунамиз", - дейди Неймар.