Неймар Погбани ПСЖга ўтишга кўндирмоқчи
Ads

ПСЖ форварди Неймар "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани ўз жамоасида кўрмоқчи. Бу ҳақда Goal.com интернет нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бразилиялик футболчи франциялик жаҳон чемпионини Париж клубига ўтишга таклиф қилган. Айтиш лозимки, ушбу футболчилар ўзаро яқин дўст ҳисобланишади ва шу боис Неймар Погбанинг ПСЖга ўтишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Погба бош мураббий Жозе Моуриньо билан юзага келган можаро сабаб қишда “Манчестер Юнайтед”дан кетишни режалаштирмоқда.