Неймар ПСЖ раҳбариятидан Алвесни жамоада олиб қолишни сўради

ПСЖ форварди Неймар ҳамюрти Дани Алвесни жамоада қолишини хоҳламоқда.

L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи клуб раҳбариятидан тажрибали ҳамюрти билан шартномани узайтиришни сўраган. Чунки, Алвеснинг шартномаси мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, 35 ёшли Алвес жорий мавсум ПСЖ сафида жами 21та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 4та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!