Неймар ПСЖни тарк этмоқчи эмас!

ПСЖдаги юлдуз ҳужумчилар триоси аллақачон тарқаб бўлган - Лионель Месси "Интер Майами"га ўтди. Килиан Мбаппе "Реал" Мадридга ўтиши мумкин. Неймарнинг кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, бироқ бразилиялик футболчи ПСЖдан кетишга интилмаяпти. Бу ҳақда "L’Equipe" нашри хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, 31 ёшли ҳужумчини ҳозирча Саудия Арабистонига ўтиш варианти қизиқтирмаяпти. Неймар ПСЖда ўйнашни давом эттиришга тайёр. Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Париж гранди Неймарни 222 миллион еврога сотиб олганди. Бу футбол тарихидаги рекорд трансфер ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!