Неймар қайси клубда ўйнашни истаётганини айтди
Тиззасидан олган жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаган ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Сантос"нинг "Аудакс"га қарши ўйинга ташриф буюрди. У шу клуб азоси.
"Деярли ўн йилдан кейин уйга қайтиш жуда ёқимли. Мен “Сантос”нинг ғалаба қозонишини кўришни жуда хоҳлагандим бироқ дуранг қайд этилди. Мухлисларнинг меҳрини ҳис қилдим. Бу мен учун эшикларини очган ва мени бутун дунёга кўрсатган клуб. Мен бу ерга қайтишни орзу қиламан. Бир кун келиб бу содир бўлади ”, - дея Неймарнинг сўзларини келтиради "UOL".
Неймарнинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Франция чемпионатининг жорий мавсумида ҳужумчи 20 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар