Неймар қўрқишини тан олди

ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар бош билан ўйнашдан қўрқишини тан олди.

“Бош ўйлаш учун керак. Ўйинда эса мен оёғимдан фойдаланаман. Мен бош билан яхши зарба бераман, ҳамда вазиятларни самарали якунлай оламан. Лекин тўғрисини айтсам, бундан бироз қўрқаман. Ютқазсанг дарвозабондан зарба қабул қилиб оласан. Кейин эса йиқиласан, касалхона ва жароҳат. Шу боис тўп майдонга тушгани яхши”, - деди Неймар.

Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!