Неймар "Реал"дан учралган мағлубият сабабчилари кимлигини айтди

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар жорий ҳафта Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида “Реал”дан (3:1) учралган мағлубият сабабчиларини санаб ўтди.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра Неймар ушбу мағлубиятда жамоа бош мураббийи Унаи Эмерини асосий айбдор деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича айнан испаниялик мутахассиснинг таркиб танлашда йўл қўйган хатоси оҳир оқибат мағлубиятга олиб келган.

Аниқроғи, Неймарга ҳамюрти Тьяго Силва заҳирада қолдирилиб унинг ўрнига асосий таркибда Преснель Кимпембенинг туширилганлиги, шунингдек, майдон марказида Лассана Диарранинг ўрнига  21 ёшли Ло Сельсонинг ҳаракат қилгани "Сантьяго Бернабеу"даги муваффақиятсизликка сабаб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!