Неймар “Реал”ни танлайдими ёки "Барса"ни?

“Барселона” ва ПСЖ жамоаларида ўйнаган Дани Алвес бразилиялик ҳужумчи Неймар ҳақида фикр билдирди.

- Мен Неймарни “Барса”га қайтишга кўндиришга ҳаракат қилдим. У менга “Реал”дан катта таклиф олганини айтди. Мен унга агар ўзини бахтли ҳис қилмоқчи бўлса Каталонияга қайтиши кераклигини уқтирдим. Мен умримда биринчи марта кимнидир бирон нимага кўндирмоқчи бўлдим. У “Барселона”га қайтиб, клубни Испания ва Европадаги мавқеини тиклашда Мессига ёрдам бериши керак, - деди Дани Алвес.

Неймар айни пайтда “Барселона”га ўтиш фикридан қайтган ва ПСЖ билан битимни узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!