Неймар

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси юлдузи Неймар фаолиятини тугатмоқчи бўлган ҳолатга келиб қолганини гапириб берди.

- Менинг футболдаги иштиёқим сўнмайди, лекин ҳақиқатан бутсамни михга илмоқчи бўлган пайтларим бўлган. Бир пайтлар “Ўйиним одамларга ёқмаётган бўлса, нега тўп тепишим керак?”, деган савол туғилган.

Лекин шу даражага етиш учун нималардан ўтганимни ўйладим. Мен босимни осон енга оламан, чунки мен Бразилия ва ПСЖда 10-рақам соҳибиман ва мен кимсан, Неймарман!, - деди футбол юлдузи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар