Неймар Суаресни ПСЖга чақиряпти
"Пари Сен-Жермен"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар "Барселона"даги собиқ жамоадоши Луис Суаресни Парижга чорламоқда, деб ёзади журналист Танкреди Палмери.
Юқоридаги манбага кўра, Франция чемпиони уругвайлик тўпурар билан музокараларни бошлаб юборган ва унда Неймар фаол иштирок этмоқда. ПСЖ Суаресга йилига 20 млн евро маош таклиф қилмоқда. Луисга “Ювентус”дан ҳам қизиқишлар бор.
33 ёшли Суарес “Барселона” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 283 та ўйинда майдонга тушди ва 198 та гол ҳамда 109 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар