Неймар топ-5 лигалар орасида энг зўри

ПСЖ юлдузи Неймар айни пайт топ-5 лигалар орасида бештадан кўп голли вазиятда қатнашган ягона футболчи бўлиб турибди.

Жорий мавсум бразилиялик ҳужумчи Франция чемпионатининг иккита учрашувида учта гол урди ҳамда учта голли узатма амалга оширди.

Неймар 2017 йилнинг августидан буён пойтахтликлар сафида тўп тепиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Париж гранди навбатдаги ўйинни сафарда “Лилль”га қарши ўтказади. Учрашув 21 август, якшанба куни, Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!