Неймар ва Мбаппе бўйича муҳим маълумот

ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Хелаифий жамоа етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппе фаолиятига доир муҳим маълумотни айтиб, мухлисларни хушнуд қилди.

- Неймар дунёдаги энг кучли футболчилар қаторида. Балки, энг кучли уч футболчидан биридир. Мен Неймар билан Килиан Мбаппе жамоада қолишига аминман. Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиққанимиз клубимизнинг 50 йиллик юбилейига ажойиб совға бўлди. Кўпчилик бизга ишонмаганди, биз эса нималарга қодирлигини исботлаб қўйдик, - деди Нассер Ал-Хелаифий.

 Бундан олдин, Неймар “Барселона”га қайтмоқчи экани, Мбаппе эса “Реал”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилаётган эди.

Неймарни чарчатиб қўйишди

ПСЖ бу кунни 25 йил кутди

Неймар ҳаммани ҳайратга солди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!