Неймарни чарчатиб қўйишди
ПСЖнинг “Аталанта” устидан ғалаба қозонишига муносиб ҳисса қўшган Неймар ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.
- Бу ажойиб оқшом бўлди. Лекин жуда қийналдик. “Аталанта” ҳақиқатан зўр жамоа экан. Бутун учрашув давомида яхши ўйнади, майдоннинг ҳар бир бурчагида шиддат билан курашди.Биз ўз имкониятимизни кутдик ва ундан фойдаланиб қолдик. Ҳозир эса, мен дам олишим керак, ўлгудай чарчадим, - деди Неймар.
Бразилиялик футболчи учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилганига қарамай, ўзига берилган совринни ғалаба тўпини киритган Эрик Шупо-Мотингга совға қилди.
Фикрлар