Неймар ва Мбаппе ўрнига дарвозабон пенальти тепади

Яқинда ПСЖ ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасида зиддият юз берганди. Бу можаро сабабларидан бири Килиан Мбаппенинг штатли пенальтичи этиб тайинлангани ва у ўйинда 11-метрлик зарбадан фойдала олмагани кўрсатилди.

Парижликлар дарвозасини қўриқлаб келаётган италиялик посбон Жанлуижи Доннарумма пенальтини Неймар ва Мбаппе ўрнига ўзи тепиши мумкинлигини айтмоқда.

- Йигитлар билан гаплашиб, пенальтини ўзим тепишимни айтдим. Баъзан катта клубларда шунақа келишмовчиликлар бўлиб туради. Буни хавфли томони йўқ.

“Лилль”га қарши баҳсда бир жамоа эканимизни намойиш қила олдик. Ҳамма ўйинчи бир бирига ёрдам берди.

Неймар ва Мбаппе ўртасидаги муносабат ўнгланди. Ҳаммамиз бир бўлиб, бир мақсад сари интиламиз, - деди Жанлуижи Доннарумма.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!