Неймар: Винисиус мен қилган хатони такрорлама!

  • 1 декабрь, 19:29
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиянинг энг машҳур футболчиларидан Неймар айни пайтда Мадриднинг “Реал” клубида тўп тепаётган Винисиус Жуниорнинг фаолиятига доир муҳим маслаҳатини берди.

Tecno

25 ёшли ҳужумчининг “Реал”даги келажаги мавҳум бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга қараганда, томонлар янги шартнома бўйича келиша олмаган. Шу боис, Винисиус ёзги трансферлар даврида бошқа клубга сотиб юборилиши мумкин.

Transfer News Live ва OK Diario каби манбаларнинг ёзишича, Неймар Винисиусни ўзи қилган хатони такрорламасликка чақирган. 33 ёшли футболчи ҳамюрти “Реал” билан шартномани узайтириши тўғри бўлишини таъкидламоқда.

Неймар ўзининг хатоси сифатида 2017 йили “Барселона”дан кетиб, “Пари Сен-Жермен”га ўтганини назарда тутмоқда. Ўшанда Франция клуби Неймар учун Каталония суперклубига 222 миллион евро тўлаган. Бу трансфер ҳозир ҳам энг катта сумма сарфланган рекорд трансфер бўлиб турибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!