
Неймар Винисиуснинг ғалабасига қандай фикр билдирди?
"Ал-Ҳилол"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Винисиус Жуниорни ФИФАнинг "The Best" маросимида 2024 йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида ғалаба қозонгани билан табриклади.
Футболчи ўз Инстаграм саҳифасида шундай фикрлар қолдирди:
"Табриклайман, Вини! Бу мукофотга муносибсан. Сен учун чин дилдан хурсандман. Тўхтаб қолма ва шу йўлда давом эт"
2023/2024 йилги мавсумда Винисиус "Реал Мадрид" билан Испания чемпионати, Испания Суперкубоги, шунингдек, Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Вингер барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 24 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "The Best" маросими кеча 17 декабрь куни бўлиб ўтди.
Фикрлар